Никохим дурустми?
Ассалому алайкум! Мен 2014-йилда никоҳда ўтганман у пайтда динимизни яхши тушунмас эдим аёлим билан кўп жанжалашиб турардик хозир алхамдулиллах Аллоҳ таоло хидоят берди. Сизларни каналингизда талоқ масалаларини ўқиб менда шубха пайдо бўлди никохим дурустмикин деб. Бундан икки ойча олдин хидоя мадрасага аёлим билан бордик у ерда талоқ масаласи билан ишладиган домла билан кўришдик Домла ЗАГС дафтарини очиб савол беришни бошладилад 2014-йилдан 2021-йилгача бўлган даврда неча маротаба урушганимизни сўрадилар. Мен ажрашиш мақсадида икки маротаба қаттиқ урушиб уйига хайдаб юборганман шуларни айтдим. Талоқ дегамисиз дедилар мен йўқ талоқ деган сўз оғзимдан чиқмаган дедим. Кейин чиққанимиздан кейин бундан икки йилча олдин жанжалашганимиз эсимга тушуб қолди. Олдилари аёл рўмол ўрамасди мен шариатни тушунганимдан сўнг рўмолга намозга чақиришни бошладим. Шунда бир икки марта рўмолсиз кўриб жахлим чиқиб урушиб рўмол ўрамайдиган хотин керак эмас рўмол ўрамасанг хотин қилмайман каби шунга ўхшаш гаплар (аниқ эсимда йўқ) деб айтганим эсимга тушуб қолди. Ман бу гапни талоқ ниятида айтмагман. Энди нима қилишни билмаяпман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Талоқ ниятида айтмасангиз талоқ тушмайди. Валлоҳу аълам!
27 Июл 2022, 10:24 | Савол-жавоблар | 140 | Турли саволлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Талоқ ниятида айтмасангиз талоқ тушмайди. Валлоҳу аълам!
27 Июл 2022, 10:24 | Савол-жавоблар | 140 | Турли саволлар