Дуонинг ҳақиқийлиги

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, интернетдаги бир манбаъда, қуйдаги дуони ўқиган одам амали қанча бўлса хам жаннатга киради деб ўқиган эдик. Шу маълумотни қанчалик хақиқийлигин тасдиқлаб беришингизни илтимос қиламиз: "Яккаю ягона Аллоҳдан ўзга илох йўқлигига, Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва элчиси эканлигига, Исо Аллоҳнинг бандаси Марямга юборган сўзи ва унинг хузуридан бўлган рух эканлигига, жаннат ҳақлигига жаханнам ҳақлигига шаходат келтираман".
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу иймон калимаси. Кофир одам ёки насоро динидаги Ийсони Худо деб биладиган кишилар бу сўзни яъни “Исо Аллоҳнинг бандаси Марямга юборган сўзи ва унинг хузуридан бўлган яратилган руҳ” деса мусулмон бўлади ва ўтган ўзи билан Аллоҳ орасидаги гуноҳлари кечирилади. Чунки ҳадисларда “Ислом ўзидан аввалги гуноҳларни ювиб ташлайди” дейилган маънолар бор. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:27 | Савол-жавоблар | 157 | Дуолар
|
Boshqa savol-javoblar