Янги уйга маросим

Ассалому алайкум! Оилавий намоз ўқимиз(8 яшар қизим хам). Янги уй олганмизга 1 йил бўлди. Хали уйда қўшниларни чақириб хеч қандей маросим ўтказмадик. Ўзи аслида янги уй ёки машина сотиб олганда бирор нарса қилиш керекми? Сўрашимни боиси, кўчиб келганимиздан бери мен операция бўлдим, 4 ёшли ўғлим операция бўлди, энди машинамиз авария бўлди (кичик авария мошинамизга озгина шикаст етди). Хўжайнимга тинмай касал бўлаяпмиз, қўй сўйиб қўшниларга тарқатайлик янги кўчиб келдик десам, эрим “бу маросимлар йўқ нарса қилмаса хам булаверади. Уйимизни чаласи бор одам чақиролмиман” деяпдилар. Ёки Аллоҳни бизга берган синовларими бу?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Тақдирда ёзилгани албатта бўлади. Эҳсон қилиш учун кўпгина нарса бўлиши шарт эмас. Маҳалладан бирор ночор оилага бир кг гўшт бирор идишда ёғ, каби нарсаларни эҳсон қилишдан ҳам мақсад ҳосил бўлаверади. Бунчалиги риёга ҳам кибрга ҳам кирмайди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:30 | Савол-жавоблар | 151 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar