Ота хоҳласа фарзандини сотиб юбориши ҳақидаги ривоят
Ассалому алайкум! Бир дўстимнинг отаси шундай деди; исломда шундай ривоят бор экан. Бир фарзанд Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келиб отасидан арз қилибди, отам топган пулимни ҳар-ҳил ишларга, мени сўроғимсиз сарфлаб юборяптилар деб. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “сенинг топган пулинг, молинг ва ўзинг шу отангники у ҳатто сени сотиб юборишга ҳам ҳаққи бор” дедилар. Шу ривоят қанчалик ишончли?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу ривоят бор, лекин “у ҳатто сени сотиб юборишга ҳам ҳаққи бор” деган жойи йўқ. У ҳадисни саҳиҳлиги ва маъноси борасида уламолар ихтилоф қилишган. Чунки ўғил вафот топса отага меросдан тегадигани олтидан бир бўлади холос. Қолгани бошқа меросхўрларга тегади. Шундан маълум бўладики бу ҳадиснинг маъноси “ота-она эҳтиёжи бўлса фарзандининг молидан ишлатиши мумкин” бўлади. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 00:31 | Савол-жавоблар | 136 | Сийрат ва тарих