Бидъатлар ширкка тенгми?

Ассалому алайкум! Устозлар, кўча-кўйда кўп учрайди: одамлар ирим сиримчиликни ўта ошириб юборишади. Нима эмиш "супургини суяб қўйса ёмон бўлади", "кул ва чиқинди бир идишда турса аъза ва тўй ёнма-ён келади" ва яна тирноқ олишга оид бидъатлар. Биламизки 5та фарзнинг биринчиси бўлган иймон ўзи 7та фарздан иборат. Шунга ўхшаш "фалон қилса ёмон бўлади, пистон бўлади, ризқ келади" деган гаплар ўша 7та фарздан бири --- "яхшилик ва ёмонликни Аллоҳдан бўлишига ишониш" деган қисмига зид келиб, шу инсонлар ана шу буюмларни Аллоҳга шерик қилиб, ширк келтирган бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сиз айтган бидъатларни ширк дейилмайди. Аммо ширк даражасидаги бидъатлар ҳам бор. Улар атаб чироқ ёқишлар, Аллоҳдан ўзгани мушкулларини кушода қилувчи деб билишлар, мозорларга бориб қабр аҳлларидан фарзанд сўраш кабилар. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:39 | Савол-жавоблар | 155 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar