Ота-онанинг ибодат қилмаслиги
Ассалому алайкум! Аллоҳ хаммангизнинг илмингизни зиёда килсин. Оилавий бахту саодат берсин. Ҳурматли Устозлар 24 ёшга кирдим. Худога шукур Аллоҳ буюрган ибодатларни ўз вақтида қиламан. Хар намозда ва ҳар жума намозида жамоатдан ота-онамга хидоят сўраб дуо оламан. Онам ирм қиладиган. Отам ароққа ружу қўйган. Онамга "Шу ирмлар ёрдам бердими десам кинначи опа айтган қилишим керак" дейдилар. Шу пайт Қуръондаги "Уларни кўзлари кўр, қулоқлари гаранг" деган оят эсимга тушади. Ахир ота-она фарзанди учун дуо қилиши керакку. Лекин бизни оилада дуо хам номига қилинади. Намоз ўқишни хохлашмайди. Мен нима қилишим керак. Жавобини телеграм тармоғига жўнатсангиз. Бизга ўхшаб қийин ахволда қолганлар керак. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Робб(Аллоҳ таоло)нинг розилиги отанинг розилигига боғлиқдир. Роббнинг ғазаби отанинг ғазабига боғлиқдир” деганлар. Аллоҳ таоло Исро сурасида “Ота-онанга уфф дема, уларни жеркима” деб марҳамат қилган” деган. Фуқаҳоларимиз ота-она хато қилса уларни бир бор яхшиликка буюради. Агар қабул қилсалар қандай ҳам яхши, агар хушламасалар сукут қилиш ва уларнинг ҳаққига дуо-истиғфорлар билан машғул бўлиш керак. Шунда Аллоҳ таоло иккиси томонидан уни ғамга солаётган нарсага кифоя қилади – деганлар. Ота-она билан бахслашса бўладими деган саволга, уларнинг оёқ кийими билан ҳам бахслашмаслик керак дейилган. Охиратини куйдириб олмасин. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 00:42 | Савол-жавоблар | 154 | Оила ва турмуш