Толеънома ҳақида
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, биз Тошкент марказидаги Темурийлар тарихи музейига кирганимизда Толеънома деган жадвални кўрганмиз. Уни гид бизга Амир Темур даврида туғилган шаҳзодаларни ой, куни яъни буржига қараб, келажакда қай соҳани танласа тўғрироқ бўлишини билиб, уларни ўша йўналишда тарбиялашган, деган маълумотни айтган. Ўша жадвал музейда ҳозир ҳам бор. Биламизки, соҳибқирон бобомиз ҳофизи Қуръон бўлган ва Қуръоннинг мазмун-моҳиятини яхши англаган ва ҳаётга тадбиқ этиб яшаган. Саволим қуйидагича: Нима учун илми нужум (буржлар илми) бугунда баъзи бир ислом уламолари томонидан рад этилмоқда? Ахир, бу кўп асрлардан бери синалган ва ҳақиқатга асосланган илм-ку? Келажакни башорат қилмай, шунчаки инсоннинг феълига таъриф берса ҳам ва бу таъриф тўғри бўлса ҳам бу иш ҳаром ҳисобланадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Амир Темурга нисбатан бу каби жуда ҳам кўп тўқима гаплар ва тўҳматлар айтилган. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 00:42 | Савол-жавоблар | 198 | Ислам
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Амир Темурга нисбатан бу каби жуда ҳам кўп тўқима гаплар ва тўҳматлар айтилган. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 00:42 | Савол-жавоблар | 198 | Ислам