Заколатни кайтариб бермаслик

Ассалому алайкум! Биз хунармандмиз, хар хил холатларга дуч келамиз. Килентлар заколат бериб эртасига заколатимни қайтариб беринг деб баъзи бир холатларни тушинтиришади. Биз баъзи бир холатларда заколатни ишлатиб қўйган бўламиз, шунака холатда қайтариб беришимиз керакми? Ўша куни ёки бир хафта ўн кунда келинг дейишга хаққимиз борми? Маълим миқдорини ушлаб қоламиз дейди шеригим, килент хозир килиб берасан деб туриб олади. Шеригим хохлаган пайтимда бераман дейди. Килент заколат бергандан кейин у пул мани пулим бўлади дейди, хохлаган жойга ишлатаман дейди. Шунақа ҳолатларга нима қилсак бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! ИҚОЛА ФАСЛИ الْإِقَالَةُ فَسْخٌ فِي حَقِّ الْمُتَعَاقِدَيْنِ، فَتَبْطُلُ بَعْدَ وِلَادَةِ الْمَبِيعَةِ، وَبَيْعٌ فِي حَقِّ الثَّالِثِ، فَيَجِبُ بِهَا الشُّفْعَةُ وَصَحَّتْ بِمِثْلِ الثَّمَنِ الْأَوَّلِ، وَإِنْ شَرَطَ غَيْرَ جِنْسِهِ، أَوْ أَكْثَرَ مِنْهُ، وَكَذَا الْأَقَلَّ، إِلَّا إِذَا تَعَيَّبَ وَلَمْ يَمْنَعْهَا هَلَاكُ الثَّمَنِ بَلْ هَلَاكُ الْمَبِيعِ، وَهَلَاكُ بَعْضِهِ يَمْنَعُ بِقَدْرِهِ  Иқола икки шартномачининг ҳақларида шартномани бузишдир. У сотилган нарсанинг туғиши билан ботил бўлади. Иқола учинчи шахс ҳақида савдо ҳисобланади ва у ила шуфъа вожиб бўлади. Иқола аввалги нарх мислининг эвазига бўлса, тўғри бўлади, гарчи бошқа жинсни ёки ундан кўп ёхуд озни шарт қилса ҳам. Савдо молига айб етган бўлса, бундан мустасно. Эвазнинг эмас, сотилган нарсанинг ҳалок бўлиши иқолани ман қилади. Молнинг баъзисининг ҳалок бўлиши ўшанинг миқдоричасини ман қилади.
«Иқола» сўзи арабча бўлиб, луғатда «бўшатиш» деган маънони билдиради. Шаръий истилоҳда эса:
Иқола икки шартномачининг ҳақларида шартномани бузишдир.
Иқола никоҳ ақдидан бошқа барча ақдларда жорийдир. Аммо савдо ақдини бузишда кўпроқ ишлатилади. Бунда сотувчи ва харидор савдо тамом бўлганидан кейин уни бузишга келишадилар. Иқоланинг рукни ийжоб ва қабулдир. Иқола савдода иштирок этувчилардан бирининг «Мен савдони буздим», дейиши ва иккинчисининг «Рози бўлдим» ёки «Қабул қилдим», дейиши билан бўлади.
Иқола мандубдир. Унга далил қуйидаги ҳадиси шарифдир. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  مَنْ أَقَالَ مُسْلِمًا أَقَالَهُ اللهُ عَثْرَتَهُ رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَابْنُ مَاجَهْ  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким мусулмоннинг (савдодаги) қайтишини кечирса, Аллоҳ унинг қоқилишини кечиради», дедилар».
Имом Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
Бу ерда сотилган молини қайтариб олиб келган харидордан уни қабул қилиб олган савдогар назарда тутиляпти.
У сотилган нарсанинг туғиши билан ботил бўлади.
Савдо моли ҳайвон бўлиб, у савдодан кейин харидорнинг қўлида турганда туғса, иқола қилиш имкони қолмайди. Чунки савдо молида қўшимча фойда пайдо бўлиши иқолага ўрин қолдирмайди.
Иқола учинчи шахс ҳақида савдо ҳисобланади ва у ила шуфъа вожиб бўлади.
«Шуфъа» луғатда «қўшиш» деган маънони англатади.
Шариатда эса эски шерикка шериклик нарсани сотиб олиш имтиёзи мажбуран берилишини англатади.
Бир киши шериклик уйини шериги билан келишиб, сотди. Кейин харидор билан иқола қилиб, уйни ўзига қайтариб олмоқчи бўлди. Шунда учинчи шахс, яъни унинг шериги: «Иқолада ҳам мен билан маслаҳатлашишинг керак», дейишга ҳаққи бор.
 Иқола аввалги нарх мислининг эвазига бўлса, тўғри бўлади, гарчи бошқа жинсни ёки ундан кўп ёхуд озни шарт қилса ҳам.
Савдо дирҳамда бўлган эди. «Иқолани динор асосида қиламиз», деса бўлаверади. Аммо шарт қабул бўлмай, дирҳамларни қайтариш керак бўлади. Шунингдек, кўп ва ознинг шарт қилиниши ҳам ботил бўлади.
Савдо молига айб етган бўлса, бундан мустасно.
Бу пайтда сотувчи аввалги нархдан озроғига қайтариб олса ҳам дуруст бўлади.
Эвазнинг эмас, сотилган нарсанинг ҳалок бўлиши иқолани ман қилади.
Бунда сотувчи сотган молининг эвазига олган нарсани ишлатиб юбориши иқолани ман қилмайди. Лекин харидор сотиб олган мол ҳалок бўлса, иқола қилиш мумкин эмас.
Молнинг баъзисининг ҳалок бўлиши ўшанинг миқдоричасини ман қилади.
Қолгани иқола қилинади. Ҳалок бўлгани эмас. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:43 | Савол-жавоблар | 165 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar