Қайтариқ қилиш

Ассалому алайкум! Оилам жуда яхши, ота-онам, укам зиёли диндан хабардор инсонлармиз алҳамдулиллаҳ. Ёшим катталашгани сари ич-ичимдан кучли қўрқув ҳадик кучаймоқда. Қариқиз бўлиб қолмайманми деб. Яқинда 22ёшга кираман. Совчилар келиб туришибти. Аммо негадир ҳали тўйимдан дарак йўқ. Охирги вақтларда мени кимдур иссиқ совуқ қилмаяптимикин, уйимизга келган бир икки жойларга рад жавоби берганлигимиз туфайли дуоибад қарғиш қилинмаганмикинман деб ҳавотирдаман. Агар шундай бўлса қайтариқ қилиш учун нима қилишим керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! У хаёл буткул нотўғри. Робби ҳаблии минасоолиҳиин деб дуо қилиб туринг. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:46 | Савол-жавоблар | 187 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar