Етти пир зиёратгохи

Ассалому алайкум! Устозлар, бир танишимни айтишича Хаж сафарига боришдан аввал Бухоро вилоятидаги Етти Пирни зиёрат қилиш керак экан. Етти Пирни зиёрат қилиш Хаж сафарини савобини берадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Етти пирни зиёрат қилиш ҳажнинг савобини беради дейиш мутлақо нотўғри. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг зиёратларига бориш қурбат амалларнинг энг афзали ҳисобланади. Ушбу зиёрат ҳам ҳажнинг савобичалик бўлолмайди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:56 | Савол-жавоблар | 142 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar