Идда ва талоқ
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, идда сақламай турмушга чиқса нима бўлади? Бу гуноҳми? Кейин туғилган фарзандларга бунинг таъсири бўлмайдими? 2). Талоқ сўзининг ўрнига бошқа мусол учун энди бўшсан, энди бошинг очиқ ёки жавобингни бердим каби сўзлар ҳам талоқ ўрнига ўтадими? Буни 1 мартта айтса бўлдими? Илтимос саволимни каналга қўйсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Идда сақламаслик ўта оғир гуноҳ. Чунки идда ўтиришни Аллоҳ таоло Қуръони каримда вожиб қилган. Идда ичида қилинган никоҳ боғланмайди. Ўша никоҳдан туғилган фарзанд гўёки беникоҳ туғилган ҳисобланади. Мабодо идди ичида никоҳ қилинган бўлса, иддаси чиққандан сўнг бошқа никоҳ қилиш шарт.
2). Талоқ ўрнига ўтади.
3). Неча бор айтилгани ва қандай ҳолатларда айтилганига боғлиқ. Бир бор айтилса битта икки бор айтилса иккита, уч бор айтилса уч талоқ тушади. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 00:58 | Савол-жавоблар | 160 | Администратор