Намозни ўқиш жараёни тезлиги
Ассалому алайкум! Ҳурматли Зикр аҳли, излаш хизматидан фойдаландим жавоб чиқмади. Алҳамдилуллаҳ намозни ўқишни бошлаб секин-секинлик билан барча қоидаларини мукаммал ўрганишга ҳаракат қилиб бораяпман. Яқинда масжидга жамоат намозига ҳам чиқишни бошладим. Мен намозни ҳаётда инсон қандай гапирса, шу темпда уйда қироат билан ўқийман. Лекин, жамоат намозида шуни кузатдимки, иқтидо қилган имом ҳам ва жамоат ҳам намозни жуда тез ўқишар экан, улар билан бирга ўқишга улгурмай қоляпман ёки улар билан тенг ўқийман десам, қироатларим чала қолиб кетаяпти. Жамоат намозига бирга чиқаётган дўстимга шу масалани айтсам, намозни секин ўқиб бўлмайди деди, бунақа тез ўқисам хушуъ йўқолаяпти десам, жамоатдан қолмай шунақа тез ўқийверинг деди. Саволим шуки, ўзи қоида бўйича намозни қандай тезлик ёки темпда ўқиш керак? Намозда ўқиётган қироатнинг маъносини чақиб англаб ўқиш керакми, ёки ёддан тез айтиб ўқиш керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Фарзни жамоат билан ўқиб, суннат ва витрларни хоҳлаганингиздек ўқийверинг. Намозни жамоат билан тенг тугатишингиз шарт эмас. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 01:01 | Савол-жавоблар | 169 | Ибодатлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Фарзни жамоат билан ўқиб, суннат ва витрларни хоҳлаганингиздек ўқийверинг. Намозни жамоат билан тенг тугатишингиз шарт эмас. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 01:01 | Савол-жавоблар | 169 | Ибодатлар