Индонезия ҳақида

Ассалому алайкум! Бир жума марузасида имом нима учун Америка ёки бошқа ҳудудларда бўлаётган табиий офатларни кўп кўрамиз, буни оқибатида ҳалок бўлганлар ҳақида кўп эшитамиз, Буни сабаби ўша ерларда Аллоҳнинг ғазабини келтирувчи ҳар хил ҳаром, гуноҳ ишларнинг кўпайиб кетганидир. Ҳеч бир нарса ўз-ўзидан содир бўлмайди, дедилар. Саволим, мусулмон давлат бўлган Индонезия ҳақида ҳам юқоридагича ҳулоса чиқарсак бўладими? 2 кун олдин яна авиаҳалокат туфайли 189 одамнинг ҳалок бўлгани хабар тарқалди. Аллоҳ сақласин!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Одатда бу гаплар нисбий маънода айтилади. Аллоҳ таъоло имтиҳон маъносида ҳам мусибатлантиради. Уларда ҳам ношаръий ишлар қилинадиган денгиз соҳиллари бор. Аввалроқ ҳам ўша соҳилларга тўфон балосига учраган эди. Бунинг тафсилотини билмаймиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:08 | Савол-жавоблар | 142 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar