Эр хотинига нафақа бермаса

Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Аллоҳга шукр турмуш ўртоғим билан намоз ўқиймиз. Уларнинг илмлари меникидан анча юқори. Чет элда ишлайдилар. Бу ёққа ҳар келганларида ишлаб келган пулларини оналарига берадилар. Менга жўнатмайдилар ва кетаётганларида ишлатиб туришга бермайдилар ҳам. Шу ишлари шариатимизда тўғрими? Эрим сафарда бўлган пайтларида онамникида яшайман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аслида бу қозининг ваколатига киради, чунки хотин эрининг нафақа бермаётганидан шикоят қилса, қози эрнинг номига ўзгалардан қарз олиб, ўз нафақасига ишлатишга буюради. Эр сафардан келганда эса мажбурлаб ҳақдорларга олиб беради. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:09 | Савол-жавоблар | 167 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar