Акамизнинг никоҳи
Ассалому алайкум! Бир акамиз аёлларини 16 йил олдин 3 талоқ деганлар, ўртада 2та қиз фарзанд бор уйли жойли қилишган. Акамиз 2та турмуш қурганлар, аммо биринчи аёллари жавобларини олганларидан сўнг 16 йил турмушга чиқмаганлар. Энди ўша акамиз 1-аёлларига никоҳ ўқитишлари учун бирон бир йўли борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Эр киши ўз аёлини бир талоқ ёки икки талоқ қилса, қайтадан ярашиши мумкин. Аммо уч талоқ қилгандан кейин ўша эр учун у аёл вақтинчалик ҳаромга айланади. Қуръони Каримнинг ҳукмига биноан, у аёл (идда ўтириб) бошқа эрга тегиб, бу эри билан табиий ҳолатда ўлим ёки талоқ туфайли ажрашгандан кейингина (яна идда ўтириб) биринчи эрга никоҳи ҳалол бўлади. Бунинг учун, албатта, у аёл иккинчи эр билан эр‑хотин бўлиб яшаши шарт. Иккинчи эр жинсий алоқага қодир эмас киши бўлса, аёл қайтадан биринчи эрга ҳалол бўлмайди. Никоҳ тўғри никоҳ бўлиши ҳам шарт қилинган. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!
7 Май 2022, 12:59 | Савол-жавоблар | 148 | Оила ва турмуш