Сабрнинг охири
Ассалому алайкум! Хотиним баъзан ваъда қилиб бажармайди, ундан оддий муслима қилиши керак бўлган нарслани сурасам, бўянмаслик кўчага чиққанда, рухсатсиз кўча чиқмаслик ваҳо-казолар. Шунда ассабийлашиб гаплашмай қўяман албатта бу ҳол такрор такрор қайталанганда. Базан жуда жаҳлим чиқиб кетади нима қилишни биламайман. 2). Бир дўстимиз бир неча бор такрор айтишимизга қарамай ўртоғини хотини билан зино қилади. Қанча киноя қанча маслаҳат қайтариш бефойда нима қилишимиз керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Инсон нафақат ўзининг хотини олдида балки насиҳат қилмоқчи бўлган барча инсонларнинг олдида суюкли бўлиши керак. Ўзгаларга насиҳат қиладиган, таълим берадиган ва уларни айтган гапларига амал қилишини хоҳлайдиган инсон аввало яхши илмга эга бўлиши керак. Ҳар бир билган нарсасига амал қилишга ҳаракат қилиши керак. Энг муҳими уларга яхши гапириб, муҳаббатини қозона олиши керак. Чунки ҳикматларда “Кимни яхши кўрсанг уни ҳар бир сўзи ва амаллари сенга чиройли бўлиб кўринаверади” дейилган. Қолаверса банда Аллоҳ билан ўзининг ўртасини ислоҳ қилса Аллоҳ у билан бошқа бандалар орасини ҳам ислоҳ қилиб қўяди. Бунинг учун бироз вақт ҳам керак бўлади. Сурункали касаллик даволаниши қийин ва узоқ муддат талаб қилганидек гуноҳлар ҳам сурункали бўлиб қолади, тарк қилиши учун узоқроқ муддат керак бўлади. Бунинг учун ёнидаги табиблик вазифасини бажараётганлар бироз сабр қилишлар керак бўлади. Оддий касалликни даволаш учун табобатдан илм ва тажриба зарур бўлганидек, гуноҳ касалини даволамоқчи бўлганларда ҳам даволаш илми ва тажрибаси бўлиши керак. Акс ҳолда сизга ўхшаб қўполлик қилиб қўяди, гуноҳ касаллигини зўрайтириб юборади. Сиз илм ўқинг.2). Дўстингизга зинонинг қарзлигини уқтириб қўйинг. Вақти келганида бу қарзни ёки хотини ёки қизиларидан бири тўлайди. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 01:24 | Савол-жавоблар | 158 | Оила ва турмуш