3882 бўича тушунмовчилик
Ассалому алайкум! 3882-саволга такроран бир хил жавоб қайртарибсилар. Менича янглишиш бўлябди. Чунки бу ерда гап ноннинг миқдори ва гўштнинг кгмига ўйналган касса хақида кетябди унинг бахосига эмас(чунки нарх кўтарилиб ёки тушиб туради). Шу холатни инсонлар инобатга олган холда миқдорни афзал тутадилар. Бу нарса долларнинг масаласи билан бир хил яъни долларни сонига қараб касса ўйналади унинг қийматига эмас. Бу нарсани ўзилар хам тасдиқлагансилар. Яна бир хикояда эшитгандим бир одамни 1 та қўйи бошқа инсонда қолиб кетади анча йилдан кейин қайтиб келиб халиги қўйини сўраса у инсон бутун бошли подани кўрсатади сеники деб. Шунда қайтариб олувчи хайрон бўлиб меники битта эдию ахир деса у инсон: кўриб турган поданг сени битта қўйини зурриёди дейди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Шариатимизда пулни касодга учраши деган нарса бор. Бундай ҳолатларда пулни олган вақтдаги тиллонинг қиймати эътиборга олинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаларнинг замоналарида ҳам баъзи бир нарсаларнинг нархи ошиб, баъзи бир нарсаларнинг нархи тушиши бўлиб турган. Кейинги фуқаҳолар даврида бу кенгроқ миқёсда бўлган. Дунё иқтисодиётида ҳаражатлар саватчаси деган нарса бор. Унда нарсаларни қимматлагани ёки арзонлаганига қараб ўртача нархни белгиланади. Шариатда эса бу нарса йўқ. Албатта пулнинг қадрсизланиши касод даражасига етса берилган вақтдаги тиллонинг нархида белгиланиши бор. Дунё иқтисодчиларининг назариясини эътиборга оладиган бўлсангиз буханкани қимматлаганини ҳисобга олганидек пиёзнинг арзонлашишини ҳам шу кунлардаги узумнинг арзонлаганини ҳам ҳисобга олишингиз керак. Қалампирни эса гапирмай қўяверинг. Сиз келтирган ҳикоя тақво юзасидан қилинган иш ҳисобланади. Валлоҳу аълам! Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг https://fiqh.uz/maqola/237
26 Май 2022, 01:24 | Савол-жавоблар | 138 | Турли саволлар