Намоз вақтида телефон бўлиши

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, хайирли ишларингиздан Аллоҳ рози бўлсин. Саволим шундан иборатки мен бир ташкилотда диспетчер бўлиб ишлеман. Касбим тақозосидан ишим телефон билан боғлиқ қўнғироқларга жавоб беришим керак бўлади. Ишдалигимда намозларимни ўз вақтида адо қиламан. Шу намоз ўқиётган пайтимда гох-гохида қўнғироқлар бўлиб қолади, жавоб беришимга тўғри келиб қолади. Кейин намозимни бошқатдан ният қилиб бошлайман. Шу намозим дуруст бўладими? Суннатни хам худди шундай қиламан.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Суннат билан фарз намозларининг орасида жавоб берсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:27 | Савол-жавоблар | 145 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar