Сажда пайтида орзу-ният қилса бўладими?

Ассалому алайкум! Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу намоз ўқисалар, хушуъдан қотган таёққа ўхшаб қолган эканлар. Сажда қилганларида чумчуқлар уларни девор ҳисоблаб, устиларига қўнар экан. Саволим шундан иборатки, саждада Абдуллох ибн Зубайр каби узоқ қолиш учун "Субҳана роббиал аъла"ни 3 марта айтиб бўлгандан кейин бор орзу-ниятларини айтиб турса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тасбеҳни намозларда хоҳлаганча айтиш жоиз, лекин орзу ниятларингизни намоздан ташқарида қилинг.  Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:29 | Савол-жавоблар | 169 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar