Қабр зиёратида ундан бирон нарса тилаш ҳақида

Ассалому алайкум! Қибрайда қайсидир табибнинг қабри бор экан. У киши олдин болаларни даволаган эканлар. Ҳозир эса кўпчилик одамлар унинг қабрини зиёрат қилиб, Аллоҳдан шифо беришларини сўрашар экан. Биз ҳам улар қатори шунақа қилмоқчи эдик, онам ҳам бунинг тарафдори. Лекин онам бу ҳақда отамга айтсалар, у кишининг жаҳллари чиқиб онам билан уришиб қоляптилар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Отангиз эркакнинг ишини қилибдилар. Одамлар нотўғри иш қилишмоқда. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:32 | Савол-жавоблар | 155 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar