Насияга мол олиб мижозга сотиш мумкинми?

Ассалому алайкум! Устозлар, мен чинни бозорда ишлайман. Савдо вақтида бозордаги ҳамкасблардан сотишга бирор нарса керак бўлса, бориб қарзга олиб келамиз. Ҳисоб-китоб дафтарига ёзиб қўйишади. Бизнинг дўкондан ҳам шундай жуда кўплаб бозордагилар югуриб, шошиб келиб ёзиб туринг кейин ҳисоб китоб қиволамиз, деб қарзга олиб кетишади. Мижоз кетиб қомасин деб айтишмаса ҳам ёзиб қўйишга одатланиб қолганмиз. Пулини кейин оламиз, айримларидан биз ҳам нарса олган бўламиз, кейинроқ ҳисоб-китоб қиламиз. Аксарият дўконларда фақат витрина бўлади, дўконга олдиндан ҳамма молларни олиб қўйишмайди, чунки сиғмайди. Биздан қарзга мол сўраб келишса бераверайликми? Улар кўпи кечки пайт пул беришади. Бизни топаётган пулимиз ҳалолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳаром дея олмаймиз. Лекин савдони бу кўриниши ўзиники бўлмаган нарсани сотишга кириб қолиш эҳтимоли бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан қайтарганлар. Бундай ҳолатда қўшни дўконимизда бор ўшандан олаверинг, дейиш мусулмоннинг ахлоқи бўлади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:38 | Савол-жавоблар | 182 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar