Сеҳр сабаб уч талоқ

Ассалому алайкум! Турмуш қурганимга 1 ярим йил бўлди 1 қизимиз бор. Шу вохт ичида эрим 2 мартта талоқ берган. Ўшанда ярашгандан кейин 3-талоқни бермасликка қасам ичкан. Лекин 3 кун аввал жанжалда жовоб санга диб эттила эрим. Уйда додамизнинг укасини оиласи хам туради, ула кўп иссиқ совуқ қилишади. Бизни орамизни бузиш учун хам иссиқ совуқ қилишган бўлиши мумкин. Эрим ўз ўзидан уйдан совудиган, мендан ўзини тортадиган бўлиб қолдила шу пайтгача. Бизни оиламизни тиклашни имкони борми? Ўртада қизимиз бор, у адасига ичикиб мазаси бўмаяпти.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Уч талоқдан кейин имкони мутлақо йўқ. Сиз бир нарсани тушунинг, у иссиқ совуқ деган гап сафсатадан бошқа нарса эмас. Аллоҳнинг изнисиз ҳеч нарса таъсир қилолмайди. Аллоҳ таоло "Шууро" сурасида марҳамат қилади:   وَمَا أَصَابَكُم مِّن مُّصِيبَةٍ فَبِمَا كَسَبَتْ أَيْدِيكُمْ وَيَعْفُو عَن كَثِيرٍ۝ 30. Сизга қайси бир мусибат етса, бас, ўз қўлингиз қилган касбдандир ва У Зот кўпини афв қилур. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 20:32 | Савол-жавоблар | 170 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar