Фарзандимиз исмини ўзгартирайликми

Ассалому алайкум! Алхамдулиллах сизларни бизга тўғри йулда юришимиз учун берган Аллоҳимга хамдлар булсин. Устоз 11йил аввал углимга хомиладорлигимда "Аллоҳим агар фарзандим угил булса исмини пайгамбаримиз САВнинг ердаги исмлари дек Мухаммад ва осмон деги исмлари дек Ахмад куяман, яни МухаммадАхмад куяман" деганман. Аллоҳга рахматлар булсин, Аллоҳ манга угил фарзанд берди. Аммо уша йиллари янги келин булганлигим сабабли бу хакида кайнонам ва хуженимга айтолмаганман. Сунг исмини улар Файзуллохон диб куйишган. Устоз вактлар утиб углим куп касалларга чалинориб хозирда хранитицкий гепатит булиб колган. Устоз болажонимга сикилиб номозларимда хаккига дуо киламан. Бир куни номозимда фарзандим дардига шифо сураб саждада дуо килиб йиглаб турсам. Бирдан шу гапирган касамим есимга тушиб ичимда бир нарса нимага исмини МухаммадАхмад куймадинг деди. Устоз уша кундан буен калбим эзилябди, нима килишга хайронман. Маслахат беринг исмини узгартирайми. Сизи маслахатиз Аллоҳни манга буюрган сузи булади. Аллоҳ сизларни жаннат билан сийласин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Назр қилган бўлсангиз Муҳаммад деб чақиришингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 05:52 | Савол-жавоблар | 155 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar