Суннат намозини имомнинг ёнида туриб ўқиш ҳақида

Ассалому алайкум! Нима учун имом фарз намозини ўқигандан сўнг, имомнинг ёнига ўтилади. Мен бир ривоятда эшитишимча шиа имомлари фарздан кейин суннат намозини ёлғиз ўқишар экан. Чунки улар имом маҳдийни кутишар экан, балки бизнинг намозимиз шиалар намозига ўхшамаслиги учун суннат намозини имомнинг ёнида ўқиш керакдир, деган фикр пайдо бўлди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ёнига турилсин деган жойи йўқ. Имом ўзи фарз ўқиган жойидан бошқа жойда суннат ўқиши ҳақида ҳадис бор.  Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:38 | Савол-жавоблар | 146 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar