Ёрдам сўралганда йўқ дейиш
Ассалому алайкум! Қўшним бор, анча яхши даромад топади. Интернети тугаб қолса, точка ёқиб туринг деб сўрайди мегабайти тугаб қолса. Фарзандларини бизникига ташлаб турай деб ёрдам сўрайди. Бир икки рози бўлсам, бира тўла худди ман унга должендай қайта қайта ташлаб кетаверади. Қўшнига ёрдам қилиш кк, шунга қодир қилганига шукур қилиш кк дейман ўзимга. Лекин асабимга тегади ўзини имкони бб туриб мандан ёрдам сўрайвериши (ўлигини ортволиши). Саволим бунақа пайтда Илтимосига йўқ десам гуноҳ, Аллоҳнинг ғазабини келтирадиган, баракани тўсиб қўядиган иш қилган бўлмайманми?!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Инсонларга ёрдам қўлини чўзиш энг улуғ ибодатлардандир. Айниқса, кўмакка муҳтож вазиятда турган киши ўзи ёрдам сўраганида бунинг савоби янада улуғ бўлади. Бу Аллоҳ таоло бизларга буюрган амал - яхшиликларга мусобақалашиш сирасидандир. Ҳадиси шарифда бундай дейилган:عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ نَفَّسَ عَنْ مُؤْمِنٍ كُرْبَةً مِنْ كُرَبِ الدُّنْيَا نَفَّسَ اللهُ عَنْهُ كُرْبَةً مِنْ كُرَبِ يَوْمِ الْقِيَامَةِ، وَمَنْ يَسَّرَ عَلَى مُعْسِرٍ يَسَّرَ اللهُ عَلَيْهِ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ، وَمَنْ سَتَرَ مُسْلِمًا سَتَرَهُ اللهُ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ، وَاللهُ فِي عَوْنِ الْعَبْدِ مَا كَانَ الْعَبْدُ فِي عَوْنِ أَخِيهِ. وَمَنْ سَلَكَ طَرِيقًا يَلْتَمِسُ فِيهِ عِلْمًا سَهَّلَ اللهُ لَهُ طَرِيقًا إِلَى الْجَنَّةِ. وَمَا اجْتَمَعَ قَوْمٌ فِي بَيْتٍ مِنْ بُيُوتِ اللهِ يَتْلُونَ كِتَابَ اللهِ وَيَتَدَارَسُونَهُ بَيْنَهُمْ إِلَّا نَزَلَتْ عَلَيْهِمُ السَّكِينَةُ وَغَشِيَتْهُمُ الرَّحْمَةُ وَحَفَّتْهُمُ الْمَلَائِكَةُ وَذَكَرَهُمُ اللهُ فِيمَنْ عِنْدَهُ. وَمَنْ بَطَّأَ بِهِ عَمَلُهُ لَمْ يُسْرِعْ بِهِ نَسَبُهُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّАбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир мўминдан бу дунё машаққатларидан бирини аритса, Аллоҳ таоло ундан қиёмат куни машаққатларидан бирини аритади. Ким бир камбағалнинг ишини енгиллатса, Аллоҳ унинг бу дунёю охират ишларини енгиллатади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ унинг айбини бу дунёю охиратда беркитади. Модомики, банда ўз биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ ҳам унинг ёрдамида бўлади. Ким илм талаб қилиш йўлига тушса, Аллоҳ унга жаннатнинг йўлини енгиллаштиради. Қайси бир қавм Аллоҳнинг уйларидан бирида жам бўлиб, Аллоҳнинг Китобини тиловат қилса, уни ўрганса, албатта, уларнинг устига сакийна тушади, уларни раҳмат ўраб олади, фаришталар қуршаб оладилар ва Аллоҳ уларни Ўз ҳузуридагилар қаторида зикр қилади. Кимнинг амали ортга сурса, уни насаби олдга сура олмайди», дедилар».
Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят ривоят қилганлар.
Ёрдам сўровчи инсон сизга қўшни бўлса бунинг савоби янада улуғ бўлади. Бундай вазиятда нариги тараф ўзи қодир бўлсада бошқаларга юкини ташлаб қўяётгандек кўринса ҳам, фурсатни ғанимат билиб савоб ишлаб олишга ҳаракат қилавериш керак. У ҳам шу вазиятда синалмоқда, сиз ҳам синалмоқдасиз. Валлоҳу аълам!
18 Ноябр 2023, 18:56 | Савол-жавоблар | 0 | Турли саволлар