Қош териш ҳаром иш
Ассалому алайкум! Бу саволни кўпчиликка бериб кўрдим, сўрадим, лекин аниқ жавоб ололмадим. Мен олдин қош териш гуноҳлигини билмаганман, лекин яқинда бир ҳадисда ўқисам, қош терадиганни ҳам, қош терганни ҳам Аллоҳ лаънатлаган экан. Энди ҳозир бу нарсадан хабар топганимдан кейин қошимни бошқа термоқчи эмасман. Бир исломшунос инсондан шуни сўрасам, терилган қошни ўстирса ҳаром тук ҳисобланар экан. Шу ростми? Тўғри йўл кўрсатишингизни сўраб қолардим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Исломшунос дегани ҳозирги кунда динни ташқарида туриб ўрганиб, диннинг ичини билмайдиганларга ҳам ишлатилади. Шу гапни нотўғри айтибди. Бошқа терманг. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 01:39 | Савол-жавоблар | 153 | Аёлларга оид масалалар