Интернет сайтларидаги хайрия акцияси

Ассалому алайкум! Ҳурматли Зикр аҳли, ҳозирги кунда маҳаллий интернет сайтларида (кун.уз, дарё.уз, сайёд.сом ва ҳоказо) хайрия акциялари ўтказилиб, турли муҳтож оилаларга ҳалқимиз томонидан моддий ёрдам бериб келинмоқда. Шу жумладан, ўзим томонимдан ҳам қўлдан келгунча имконият даражасида пластик карта орқали пул ўтказиш йўли билан моддий хайрия қилиб турибман. Саволим шуки, ушбу хайрияни Аллоҳ йўлига деб ният қилиб, нима ниятда яъни, "Хайр-эҳсон" дебми, ёки "Садақа" деб ният қилишим керакми? Аллоҳ Сизлардан рози бўлсин!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Иккиси ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:42 | Савол-жавоблар | 141 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar