Тўғри қилдиммикан?

Ассалому алайкум! Турмушга чиққанимдан сўнг 55 кун ўтмасидан ота уйимга қайтдим. Қайнона ойижонимла еган 2 та дона тухумга тўполон қилдила. Овқатга энди ўтирсам кўзиз тўқ, овқат еменг дердила. Идиш товоқ ювсам кир ювотган бўсам иссиқ сувни ўчириб қўярдила. 1 ойда сизи деб 7 минг кўп тўладим иссиқ сувга деб тўполон қилдила қанча. Муздек сувлада чўмилдим қанча вақт. Ойиз ҳайитга қанча нарса қилиб кевоттила олдимда гаплашиб спискасини тузинг дердила. Онам қанча нарса қилиб кесалаям бу кам орзу ҳовосим котта ўғлим 1та деб қайнагачим билан бирга обориб обкелдила. Охири касалвандга чиқазиб, оненг обкетсин бўмаса жинни қилиб қўядиган дорилар бераман дедилар. Уйимга қайтдим ноилож, ҳўжайиним келиб яшайман дедила, фақат оч қўяман овқат бермиман, 5 йил уйингга бормисан дедила. Ман ҳўп дедим. Яна “фақат ўзинг бор ман қўрқаман онамладан, уйга ўзинг кел” дедила. Борсам қайнатамлар тепиб зинадан итарвордилар ва “агар кимгадир айтсен ўлдирворамиз деб қайнанамлар бўлса яшатмиман деб тўполон қилдила ва бўмаса ўғлимми оқ қиламан дедила. Маҳалла комисалигигача ойинг нарса қилса яшисан бўмаса йўқ дейишди. Қайнанамлаям ҳаммаёни сотвоганмиз бемалол қатга арз қисен қивур дешди. Олиб келган насраларингни обкет дейшди, олгани борсак маҳалла комиссиялиги билан лифтни ўчириб қўйишибди. Чунки бизни 7-этаждан 1-гача ташомасдан қийналишсин деб. Анча зулм кўрсатишди яна поликлиникамизга келиб мани жиннига чиқазиб кетишибти. Қайнанамла “Худоданам қўрқмиман” дедила, лекин оилам бузилишини истамиман, бир оила бузилса арши аъло титриди дею. Қайнонамга афсуски ҳеч ким бас келомаяпти. Маслаҳат беринглар нима қилсам бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сиз бу дунёда эрингизни битта ундан бошқа эр чиқмайди деб ўйламанг. Худодан ҳам қўрқмайман деган инсон динсиз ва нопок бўлади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:53 | Савол-жавоблар | 135 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar