Ғайридинни эмизиш
Ассалому алайкум! Мен 2 ой аввал фарзандли бўлдим. Тўғруқхонада рус аёли билан битта палатада эдим. Бир куни уни текширувга олиб чиқиб кетишди, у келгунича анча вақт ўтди. Фарзанди йиғлайвергач нима қилишни билмай уни эмизиб ухлатдим. Бу хол 4-5 маротаба такрорланди. Уйга қайтгач 1 хафтадан сўнг у аёл менга қўнғирок қилиб миннатдорчилик сифатида совғалар бериб юборди. Шунда қайнонам бўлган воқеани эшитгач “сен ғайридинни эмизиб сўнг ўз фарзандингни хам эмизгансан. У хам энди бизга харом ёки бериб юбор ёки бизга керагинг йўқ” деб туриб олди. Мен 2 ойдан бери ота-онам билан яшаяпман, хечам қайнонам ва уйидагиларга барча чақалоқлар мусулмон бўлиб туғилишларини тушунтира олмаяпмиз. Турмуш ўртоғим қайнонамнинг гапи билан ажрашишга ариза берибди. Бу холатда қандай йўл тутишимни маслахат берасизлар? Раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сиз энг инсонийлик амалини қилибсиз. Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Бошқа гаплар ҳаммаси мутлақо нотўғридир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оналари бошқа болани эмизиш у ёқда турсин ўзларини чўлдаги бир аёлга эмизишга бериб юборилган. Уларнинг мақсади бошқа бўлса керак. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 01:59 | Савол-жавоблар | 148 | Турли саволлар