Тақдир ҳақида тушунчам
Ассалому алайкум! Оллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Устоз сизга қазо ва қадарга яъни тақдир ишониш ҳақида савол бермоқчиман. Мен сизга қазо ва қадар ҳақидаги тушунчамни айтаман сиз менга тўғри ёки нотўғрилигини айтсангиз, чунки нотўғримикан деган гумонга бораман. Мен Аллоҳ инсонни онасининг қорнида 120 кунлик бўлганда тўрт нарсани ёзади, шундан биттаси тақдири, шу ёзилган тақдир билан инсон умрининг охиригача яшайди. Яхшилик ҳам ёмонлик ҳам Аллоҳдан. Аллоҳ бандани мажбурламайди, балки уни нима қилишини олдиндан билганлиги учун ёзган. Агар нима қилишини билмаса Аллоҳнинг Аллоҳлиги қолармиди? Инсоннинг ризқи ёзилган фақат ҳалол ва ҳаром ейиш ўзига боғлиқ. Мен Россияда тунги сменада ишлийман. Документ қилмаганларни ФМС депорт қилади ҳар доим. ФМС кундузи келади, шунинг учун кўпчилик кечаси уйқусиз қийин бўлса ҳам кечаси ишга киради. Менинг бу масалада фикрим кимнингдир депорт бўлиши, унинг бу ердан ризқи кесилганидир. Чунки ҳамма нарса сабабия қонунига боғлиқ. Кимдир ўлади, касал бўлиб кимдир фақир бўлади, банкрот бўлиб. Ўша кечаси ишлийдиганлар жонини қийнамаса ҳам тўғри йўлда юрса, ибодатини қилса, агар ризқи ҳозирги ишлийдиган жойидан кесилса кечаси ишлийдими кундузи ишлийдими бирон сабаб бўлиб уйига кетади, балки депорт бўлар балки касал бўлар бу тақдир.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Албатта шундай. Банда сабабини қилаверади, тақдирига битилгани бўлади. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 02:03 | Савол-жавоблар | 173 | Ақийда
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Албатта шундай. Банда сабабини қилаверади, тақдирига битилгани бўлади. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 02:03 | Савол-жавоблар | 173 | Ақийда