Холодес ҳалолми?

Ассалому алайкум! Сигирнинг оёғидан тайёрланадиган холодес ҳалолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Гўшти ҳалол ҳайвонларнинг қуйидаги аъзоларидан бошқа ҳамма нарсаси ҳалол. Сиз айтган туёқдан тайёрланадиган холодес ҳам.
1. Эркак ҳайвоннинг закари.
2. Эркак ҳайвоннинг икки мояги.
3. Урғочи ҳайвоннинг жинсий аъзоси.
4. Ҳайвондаги без.
5. Ҳайвондан оққан қон.
6. Ўт пуфак.
7. Сийдик турадиган аъзо. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:04 | Савол-жавоблар | 170 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar