Масихийлар ҳақида

Ассалому алайкум! Устозлар ҳозирда ўзбек забон халқлар учун Инстаграм, телеграм, ЁуТубе ва бошқа сайтларда Ўрта Осиёда масихийликни ривожлантирадиган мавзуларида насронийлик динига тарғиблар бўлмоқда. Ҳаттоки махалларимизда хам айрим одамларнинг сиз хак йўлдамисиз дея Инжил, Таврот каби китобларни тарқатишмоқда. Афсуски айрим диндошларимиз ушбу динга ўтишмоқда. Улар Қуръонда шундай дейилган барча муқаддас китобларга иймон келтиринглар деб уларни фикрини бузишмоқда. Интернетда Аҳмад Дийдат раҳимаҳуллоҳ, Закир Найк каби уламоларимиз бор экан улардан Аллоҳ рози бўлсин, лекин уларнинг кўпи рус ва инглиз тилида экан. Шуларни таржима қилиб илми йўқ оддий ўзбек мусулмонларга ишончли сайтларимизга қўйсангизлар дегандим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сизлар таржима қилишга ёрдам беринглар, биз уларни албатта қўямиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:12 | Савол-жавоблар | 164 | Администратор
|
Boshqa savol-javoblar