Исломда мехмондорчилик
Ассалому алайкум! Никох валиймаси сабабидан уйиштирилган нахорги ошга таклиф қилинган одамларга дастурхонга тортилган ноз неъматларни барчасидан тановул қилишга умумий ижозат берилган бўладими, ёки фақат ошга айтилгани учун ошнигина ейишга ижозат берилган бўладими, хозирда дастурхонга тортилган асосан қуруқ мевалар ижарага олинган бўлади, шунинг учунми бир маротаба эмас бир икки маротаба бировга танбех берган одамларга дуч келдим, менимча умумий ижозат бўлгандир мезбонлар хам шуни хисобини олади десам ўшандай одамларга гапим ёқмагандек бўлди, мана шу масъалага ойдиник киритиб берсангиз, олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Афсус ҳозирги кунда тўйлар ҳам намойиш учун бўлиб қолди. Ўша қуруқ меваларни намойиш учун қўйганлар ижарага олаётиб “Ишқилиб еб юборишмасинда” деганлари ҳам жуда кўп. Бундай ҳолатда қандай қилиб ейсиз. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 02:12 | Савол-жавоблар | 187 | Ҳалол ва ҳаром