Ошлар ҳақида

Ассалому алайкум! Биз 8-9 киши бир ойда бир ош еб турамиз. Навбати келган киши 150 минг беради, етмаганини қолганлар ўртасида бўлишиб тўланади. Бир шеригимиз ўз навбатини қилиб бериб чет элга ишлаш учун кетади ва 10-12 ойда келади. 2-3та ошни ўтказиб, яна навбатини қилиб бериб, яна чет элга ишлагани кетади. Шунақа холат кўп такрорланяпти. У кетгани билан биз ошни тўхтатганимиз йўқ. Навбати ўтиб кетяпти ва аксар ошдан қолиб кетяпти. Сафардан келса яна ҳамма қатори бир хил тўлаяпти. Шу холат тўғрими ёки бошқа бир йўлини қилиш керакми? Маслаҳат беринглар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ўзидан сўранглар. Агар ҳадя сифатида сизларга едираётган бўлса жоиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:13 | Савол-жавоблар | 126 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar