Бу ҳам рибога кирадими?

Ассалому алайкум! Мен ўзим ишламайман, лекин хўжайним рўзғорга деб пул берсалар азгина ортганини йиғиб қўяман. Шундай кунлари бўладики, хўжайнимга пул зарур бўлиб “ёнингда пулинг бўлса бер, ман санга шу пулни ёнига қўшиб қайтараман” дейдилар ва ойлик олганларида қайтарадилар. Сайтингизда рибо ҳақида кўп савол жавобингизни ўқиб бизни эр-хотин ўртамиздаги шу холат рибо эмасми деб иккиланиб қолдим тўғриси. Лекин мендаги пуллар ҳам хўжайнимники аслида, мани бошқа даромадим йўқ, уйда ўтираман. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Аёл кишининг табиатида ҳам эҳсон қилишга рағбат бўлади. Майда-чуйда эҳтиёжлари ҳам бўлади. Эр шуни ҳисобга олиб аёлига пул ажратиб туриши керак. Бир бирларингизни рози қилиб яшасанглар бўлди. Ўрни келганда шундай қилишингизни айтиб қўйинг. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:18 | Савол-жавоблар | 136 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar