Фолбинга борган бўлса

Ассалому алайкум! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Номозга кирмасимдан олдин фолбинга боришни айб иш, гуноҳу лекин никоҳга таъсири борлигини, мусулмончиликдан чиқиб қолиши мумкинлигини билмаганман. Алҳамдулиллаҳ мана анча йиллардан бери Аллоҳнинг ибодатидаман. Ўқиб ўрганаяпман Аллоҳни инояти билан. Аввалги талоқ тушишини билмай фолбинга борганимнинг ҳукми қандай? Никоҳимизни янгилашимиз керакми? Аллоҳ ўзи кечирсин биз осий бандаларини!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Эҳтиёт юзасидан янгилаб олаверинг. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:18 | Савол-жавоблар | 156 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar