Белгилангандан қимматроққа сотиш
Ассалому алайкум! Устозлар, илмингиз бунданда зиёда бўлсин. Мен савдо дўконида сотувчи (шогирд) бўлиб ишлайман. Бошлиғимиз (устозим) бизга махсулотларни нархини фалон сўмдан сотинглар деб белгилаб беришади, савдода харидорлар билан савдолашиб нархини пасайтиришга тўғри келади. Устозим буни билишади албатта. Менга бераётган ойликлари ўзимдан ортмаябди, орттириб уйга олиб кираётган пулим отамни қониқтирмаябди. Саволим шундан иборатки, устозим айтган нархдан баландроқ нарх қўйиб махсулотдан фойда қилсам ва устозим айтган нархда пулларни топшириб қолган фойдани ўзимга олиб қолсам бўладими? Буни жавоби қандай бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 02:20 | Савол-жавоблар | 160 | Ҳалол ва ҳаром
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 02:20 | Савол-жавоблар | 160 | Ҳалол ва ҳаром