Бомдоддаги ҳолат

Ассалому алайкум. 1). Эрталаб кеч уйғониб, таҳорат қилиб бўлгач, қуёш чиқишига, яъни бомдод намози қазо бўлгунича 4 минут вақт қолган бўлса. Уша пайт азон билан такбирни айтмасдан тезда бомдодни суннати билан фарзини ўқиса бўладими? 2). Ҳудди шундай ҳолат яна ҳам озгина, яъни 2 минут вақт қолган бўлсачи? Фақат фарзини ўзини ўқиб олиш керакми? 3). Оз вақт қолган пайт ўқаётганда намозни 1-ракатидан сўнг, 2-ракатига турилганда тақвимдаги бомдод пайти тугаб қолса, бундай ҳолатда намоз қазо бўладими ёки охиригачам тугатиб қўявериш керакми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Ҳа. 2). Ҳа. 3). Ўқиб охиргача етказади, қуёш чиққан яна қайта ўқиб олади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:21 | Савол-жавоблар | 183 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar