Ғишт заводидаги ҳолат

Ассалому алайкум! Ғишт заводида мавсусмий ишчилар ёлланади. Иш ҳақи ғишт сонидан келиб чиқиб белгиланади. Мисол учун бир дона ғиштга 25 сўмдан. Саволим шундан иборатки 40 минг 50 минг ғиштларни ҳеч ҳам доналаб саналмайди. Қаторлар саналиб бир қаторда нечта ғишт бўлса шунга кўпайтирилади. Лекин ҳар қаторда бир ҳил сонда ғишт бўлмайди, 1 ёки икки дона фарқ қилади. Мисол учун бизни ҳолатда бир қаторда 15 ёки 14 та, айрим ҳолатларда ундан кам ғишт бўлади. Ғишт қўйувчи ёланма бригадиримиз жами қаторларни санаб 14 га кўпайтиради ва яна “скидка” ташлаб беради. (ғиштни сифатсизи, сингани учун). Айтайлик бир кунда 3590 қатор ғишт қуйишди. 3590 ни 14 га кўпайтирганимизда 50260 дона ғишт бўлади. Ҳисоботда эса 50 000 дона деб ўз хохиши билан ёзади ва биз шу 50 000 донага пул берамиз. Ғишт заводларининг барчасида ана шундай таҳминий санаш йўлга қўйилган Ваалоҳу аълам. Бу шаръан жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Ишчиларни розилигини олиш керак. Зарарни ишчилар зиммасига юкламаслик керак. Бундай қилишда келажакда албатта ёлғон аралашишни бошлайди. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 18:07 | Савол-жавоблар | 156 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar