Онанинг вафотидан кейин отани уйланиши

Ассалому алайкум! Она вафот этса ота уйланишга мажбурми ёки уйланмаса хам бўлаверадми 2). Ота 2-хотинга уйланса вафот этган она қабрда ёнади деб эшитганман. Шу қанчалик тўғри? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Аллоҳ таоло “Нур” сурасида марҳамат қилади:  وَأَنكِحُوا الْأَيَامَى مِنكُمْ وَالصَّالِحِينَ مِنْ عِبَادِكُمْ وَإِمَائِكُمْ إِن يَكُونُوا فُقَرَاء يُغْنِهِمُ اللَّهُ مِن فَضْلِهِ وَاللَّهُ وَاسِعٌ عَلِيمٌ۝ 32. Ораларингиздаги никоҳсизларни ва қулу чўриларингиздан солиҳларини никоҳлаб қўйинг. Агар фақир бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилур. Аллоҳ қамрови кенгдир, ўта билувчидир.
Ота уйланаман деса унга қарши чиқиш очиқ-ойдин отага оқ бўлиш ҳисобланади.
2). Сафсата ва очиқчасига динга туҳмат. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:27 | Савол-жавоблар | 156 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar