Ҳолатим ҳақида

Ассалому алайкум! Мен 2020-йилдан бошлаб намозга, Қуръонга, халол-харомга қаттиқ бел боғлаган эдим. Хозиргача динимизни ўргандим, бу йилгача уйланиб фарзанд кўрдим Алҳамдулиллоҳ, касбим устаман. Саволим шундайки бу йил ичида Қуръонни тажвидлик ўқишни ўргандим бир неча сураларни ёд олдим (Воқия, Ар-Роман каби) фиқхда мухтасар ул виқояани устозим билан ўқидим, 5 махал намоздан ташқари хар куни 1 кунлик қазо намоз ўқийман, иш вақтим узоқ бўлгани сабаб эртаман намоздан сўнг бир сахифа Қуръон ўқийман кечпайит чарчаганим сабаб кўпам ўқиялмиман. Базида чарчаганда озмоз хозирги кундаги пубг ўйнини ўйнайман шунчаки. Ўз тан оладинон гунохим базида шахватимни бошқара олмайман. Лекин зино қилмаганман Амаларим бори шу. Устозлар менга насихат қилилар нафсим негадур дойим амаларими оз кўрсатади. Ўзимга ўзим вада бердим сизлар қандай насихат қиселар шуни оламан ва шунга гина амал қиламан. Амаларимга нимани қўшай ва нимани камайтирай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Нафсингиз амалларингизни оз кўрсатиши жуда яхши. Агар кўп кўрсатганида ва сиз бунга рози бўлганингизда мана шу ужб бўлар эди. Сиз “Руҳий тарбия” китобини ўқинг. Валлоҳу аълам!

26 Август 2023, 08:43 | Савол-жавоблар | 0 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar