Пластикдан қарз бериш ва олиш

Ассалому алайкум! Устозлар, мендан бирга ишлайдиган ҳамкасбларим оилавий ахволлари сабаб қарз сўрашади. Савоб бўлишини ният қилиб қарз бериб тураман, бизда кўпинча маошимизни пластик картага кўчиришганлиги сабаб пластик картадан уларнинг пластик карталарига ўтказиб бераман. Маьлумки банк хизмати учун 1 % ушлаб қолади. Масалан: мен 800.000 кўчирсам, мендан 8 минг ушлаб қолади. Қарзни қайтариб олаётганда 808.000 минг олишим керакми ёки 800.000? Рибога аралашиб қолишни хохламайман, жавобингиз учун олдиндан раҳмат устозлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сиздан ҳаммаси бўлиб неча пул чиқса ўшанчасини оласиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:28 | Савол-жавоблар | 156 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar