Талоқсиз бошқа инсон билан турмуш қуриш
Ассалому алайкум! Саволим ноўрин бўлса олдиндан узур сўрайман. Мени кўп сўкиб тўғрироғи мийялаб юриб ўзим ёқтирган инсоним бўла туриб, буни била туриб бошқа инсонга турмушга беришди. Кўпми озми яшадим, орқамдан гап эшитишмасин деб, ота-онам учун ҳаракат қилдим, турмуш ўртоғимни ва оила аъзоларини барча айтганларини қилдим, Ҳурматларини жоига қўйдим. Мана Худога шукур раҳмат олиб бердим, лекин эримнинг жахли тез, асабий ва жуда кўп гапирадиган одати бор. Ўзига хам раҳми келмайди хатто. Мени бесабаб уриб “Сен аёлсан кўниб яшайсан. Борим шу хохлаганимни қилишга хаққим бор, никохим бор, хеч ким хеч нарса қилолмайди” деб кўп айтади. Ота онам хам хайратда, менга раҳмилари келади, мен буни хохламайман. Менга Аллоҳни рахми келсин дейман. 1). Шу гапим хам тўғрими? Яшаб кетишимга ақлим етмайди. 2). Нима қилай жавобимни бермаса хам ажрашиб кетсам бўладими? 3). Ажрашиб бошка инсон билан турмуш қурсам бўладими? Раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Биз ҳеч нарса дея олмаймиз. Талоғингизни олмасдан ва иддангизни ўтказмасдан бошқаси билан никоҳланишингиз ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 02:28 | Савол-жавоблар | 144 | Оила ва турмуш
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Биз ҳеч нарса дея олмаймиз. Талоғингизни олмасдан ва иддангизни ўтказмасдан бошқаси билан никоҳланишингиз ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 02:28 | Савол-жавоблар | 144 | Оила ва турмуш