Келинларга солиқ солиш

Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Менга маслахатингиз керак, турмуш қурганимга 3 йил бўляпди, лекин қайнонам халигача янги келинлигимдек ота-онамга солиқ соладилар, кўнгилларидек бўлмаса хар қанақасига мени қийнаб аламларини оладилар, мен ота-онамни қийнагим келмайди, аммо бу қилиқларидан бошқа иложим хам йўқ. Илтимос маслахат беринглар каналингизда кўплаб қайноналар қиз узатганлар бор, шу ишлари тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бундай талабни қўйиш зулм ҳисобланади. Мажбуран келтирган нарсасининг истеъмоли ҳаром бўлади ва уни ейиши ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:30 | Савол-жавоблар | 167 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar