Депилятса

Ассалому алайкум! Ёшим 25да уйланмаганман, қидирув бўлимидан саволимга жавоб тополмадм, бироз ноқулай савол берган бўлсам аввалдан узр сўрайман. Эркак киши тана аъзоларидаги туклардан қутилиш учун депилятса қилдирса бўладими? 2). Айнан қайси аъзолардаги туклардан қутилса бўладию қайсиларидан йўқ? 3). Салонларда эркаклар депиляциясиниям аёллар қилишади. Бу мумкинми? 4). Агар депиляция мумкин бўлмаса тананинг қўл билан тозалаш мураккаб бўлган қисмларидаги тукларга қандай муносабат қилиш керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1-2). Соқол, қош ва киприкдан бошқа ҳаммасидан қутилиш мумкин. 3). Мумкин эмас. 4). Шунчадан бери ҳамма эркак қилиб келаётган ишни қилиш керак. Мусулмон киши авратини ўзгага кўрсатиши ҳаром ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:37 | Савол-жавоблар | 163 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar