Нега христианлар ва жугутлар пайғамбаримизни тан олишмайди
Ассалому алайкум! Яқиндагина мен иудаистлар яни жугутларни муқаддас китоби Тавротда араблардан пайғамбар туғилади унга эргашинглар, у сизни ҳақ йўлга бошлайди деб ёзилган жумласи бор экан. Ҳатто унинг исми қадимги жугут тилида ёзилиб мҳмд ҳарфлари билан ёзилиб ўқилишда улар атайлаб маҳмуд деб ўқишар экан. Аслида эса уларнинг тилидаги ҳарфларнинг ўрни ва ўқилиши қоидаларига амал қилинса бу сўз Муҳаммад деб ўқилиши керак экан. Христианларга келадиган бўлсак Инжилда ҳам араблардан пайғамбар туғилиши ҳақида башоратлар аниқ қилиб берилган экан. Хўш бу икки катта динларнинг муқаддас китобларида Муҳаммад алайҳиссаломга эргашиш у зотга қулоқ солиш ҳақида ёзилган бўлсаю нега улар бу нарсани тан олишмайди? Ахир бу уларнинг муқаддас китобида ёзилганку?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Яҳудийларни жуҳут дейилишига ҳам бир сабаб шу. Яъни инкор қилувчи дегани. Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида марҳамат қилади: الَّذِينَ آتَيْنَاهُمُ الْكِتَابَ يَعْرِفُونَهُ كَمَا يَعْرِفُونَ أَبْنَاءهُمْ وَإِنَّ فَرِيقاً مِّنْهُمْ لَيَكْتُمُونَ الْحَقَّ وَهُمْ يَعْلَمُونَ 146. Биз китоб берганлар уни худди болаларини танигандек танирлар. Ва албатта, улардан бир гуруҳлари билиб туриб, ҳақни беркитарлар.
Инсон ўз боласини ҳаммадан яхши танийди. Чунки бола унинг жигарбанди, унда ўзининг қони, ҳис-туйғулари ва бутун вужуди аксини топган. Баъзи ҳолларда боланинг ўзи у ёқда турсин, ҳидидан ҳам танийди. Шунга қиёсан, зарбулмасал қилиб айтиляптики,
«Биз китоб берганлар уни худди болаларини танигандек танирлар».
Чунки уларнинг муқаддас китоблари – Таврот ва Инжилда охирзамон Пайғамбари ҳақида очиқ-ойдин хабарлар келган. Яҳудийлардан инсофлилари ўша хабар асосида Набий алайҳиссаломга иймон келтириб, саҳобалик бахтига муяссар бўлганлар.
Ўшалардан бири Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳу:
– Мен уни ўғлимдан ҳам яхши танийман, – деганлар. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу:
– Нима учун? – деб сўраганларида:
– Муҳаммаднинг пайғамбар эканига менинг ҳеч шубҳам йўқ, аммо ўғлимнинг онаси хиёнат қилган бўлиши мумкин, – деганлар. Шунда ҳазрати Умар у кишининг бошларидан ўпганлар.
«Ва албатта, улардан бир гуруҳлари билиб туриб, ҳақни беркитарлар».
Лекин аҳли китоблардан бир гуруҳлари ҳақни билиб турсалар-да, ҳасад қилиб, беркитадилар. Шу жумладан, Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳақ пайғамбар эканликлари ва қибла ҳақидаги илмни ҳам. Улардаги мавжуд ҳасад доимо ўзини кўрсатиб туради. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 02:39 | Савол-жавоблар | 163 | Ислам