Видео лавҳалар

Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда ютубда тарқалган видеоларнинг базиларида камерага тушган фаришта камерага тушган шайтон қабрнинг ёниши ёки қабирдан чиқган илон деб номланган лавхаларни кўрамиз. Бундай воқеаларнинг камерага тушиши мумкин эмас деб эштганман, аммо Аллоҳ бандаларга кўрсатишни хохласа албата бўлади. Лекин баъзи инсонлар бу видеолар одий мантаж, улар бандаларни азгина қўрқитиб, ислом динига шу йўл билан киритишади деб эшитдим. Шу тўғрими? Шу савол бўйича имомларга мурожат қилганимда билмаймиз деб жавоб беришади. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Аввало шуни яхши билиш керакки, Аллоҳ таоло Ўз аҳкомларини саломат табиатли инсон ўша заҳоти қабул қиладиган қилиб қўйган. Икки ўринда қабул бўлмайди. Биринчиси Аллоҳнинг аҳкомлари ўзгартирилса, саломат табиатли инсон уни қабул қилолмайди. Иккинчиси улар ҳеч қандай ўзгартирилмаса ҳам нопок табиатларга улар таъсир қилмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдек зотнинг ўзлари юзлаб бор Абу Лаҳаб ва Абу Жаҳлларни ҳидоятга чақирдилар. Уларнинг қалблари бут-санамларга, обрў-мансабга ва инсонларнинг мақтовларига муҳаббатли бўлиб, нопок бўлиб қолгани учун ҳидоятни қабул қилмади. Аслида ким ҳам уларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдек динни етказа олиши мумкин? Дин душманлари динимизга жуда кўплаб динимиздан бўлмаган нарсаларни тиқишга ҳаркат қилишади. Чунки улар “шуни дин” деб айтилса табиати саломат инсонлар қабул қилмаслигини билишади. Шунинг учун динда бирор бир янги нарсани тўқишга ҳожат йўқ. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:41 | Савол-жавоблар | 152 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar