Бошқа дин вакилларига нисбатан муомала

Ассалому алайкум! Мусулмон одам (исломий этиқодига зарар етказмаган холда) яхудийлар хамда насронийлар билан дунёвий ишларда хамкорлик қилиши мумкинми? Яъни илм-фан, тиббиёт, иқтисод ва харбий сохаларда улардан ўрганилса уларни дунёвий ишларда инсон зотига фойдаси тегадиган жихатларини мусулмон ўзлаштирса бўладими? Улар билан дўст тутинса бўладими? 2). Мусулмон инсон яхудий ва насронийларга қалбида нафрат билан муносабатда бўлиши, уларни орқасидан ёмон фикр билдириши, уларни қоралаши мусулмон одам учун қанчалик тўғри?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бўлади. Дунёвий томонлама дўст тутинса бўлади. Мусулмон ўзга дин вакилларининг зотига нафрат қилишга ҳаққи йўқ. Чунки улар ҳам Аллоҳнинг бандалари. Уларни эътиқоди ва Аллоҳга нисбатан нотўғри эътиқодини ёмон кўрилади, чунки улар кўп ўринларда Аллоҳни ҳақоратлайдилар. Энг асосийси доимий тарзда улар учун ҳам ҳидоятни умид қилиб ҳаракатда бўлиш лозим. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:42 | Савол-жавоблар | 149 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar