Ихтиёрий бўлмаган қурбонлик
Ассалому алайкум! Нисобга етган маблағим бор қурбонлик қилишни истайману лекин бази эҳтиёжларга зарурат туғилиб қолсачи деб ўйлаб қоламан. Аёлим эса қурбонлик қилишимни талаб қилябди. Яқинда бир одамдан агар моли нисоб даражада бўла туриб ҳам оила аъзосидагилар бирор нарсага эҳтиёжманд бўлсалар, қурбонлик қилиши мумкин эмас. Аввало оила азоларини эхтиёжини тўлдириши зарур деди. Дейлик шу эҳтиёжлар аёлига янги кўйлак, тилла тақинчоқ ёки фарзандига янги русумдаги ўйинчоқ шунга ўхшаш нарсалар, лекин аввалгилари ҳам яроқли ҳолда, шунчаки бу уларнинг кўнгил истаклари. Шуларни олиб бермасамда қурбонлик қилишим мумкунми? Албатта уларни розилиги билан. 2). Ўзимда у даражада ихтиёр бўлмасаку аёлимни илтимоси билан қурбонлик қилсам Аллоҳ таолони ҳузурида қурбонлигим қабул бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Нисобга қодир бўлиб, қурбонлик қилмаган инсон вожибни тарк қилган бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундай кишилар ҳақида Имом Аҳмад ибн Ҳанбал, Ибн Можа ва ал-Ҳокимлар ривоят қилган ҳадисда «Ким имконга эга бўлиб туриб, қурбонлик қилмаган бўлса, зинҳор намозгоҳимизга яқинлашмасин», деганлар. Бу мусулмон учун ўта оғир гап. Эҳтиёжни энг юқориси уй бўлиши мумкин. Шундай бўлса ҳам нисоб эгаси уйи бўлмаганида ҳам қурбонлик қилиши вожиб. Бир одам деганингиз Аллоҳ ва расули томонидан ёлғон гапирибди. У киши охиратидан эҳтиёт бўлсин. 2). Сизга жон ва молни ато қилган Зотга зиммангиздаги вожиб қурбонлик қилишга ихтиёр бўлмаслиги сизни қандай инсон эканлигингизга кифоя қилади. Ўзингизни ўнгланг. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 02:58 | Савол-жавоблар | 146 | Оила ва турмуш