Суҳбат қурганда ёки ҳар кунги ҳолат
Ассалому алайкум! Умуман олганда ҳар кунги одатий ҳол бирон ким билан суҳбат қурганимизда баъзи бир одамлар ҳақида иш юзасидан ёки бошқа сабаб бўлиб фалончи бундай деди деб гапини айтиш ёки у бундай қиласан деди деб унинг гапини такрор қилиб айтсак ҳудди ўша инсоннинг аниқ гапини эмас бази сўзларини тушириб ёки сўз қўшиб етказамиз. Кундаликда одатий ҳол бўлиб қолган. Баъзан бундай гаплардан кейин тушунмовчиликлар келиб чиқади. Бу ҳолатда ёлғон бўлиб гуноҳ қилиб қўймаймизми? Ошхонада ишлайман. Ҳалол белгиси бўлган роллтон (адашмасам Қозоғистонда ишлаб чиқарилган) ишлатар эдик энди эса кг лик ишлатяпмиз унда нима борлигини билмаймиз. Бунда ҳалол турганда шубҳалини танлаган бўлиб қоламизми. Товуқ гўшти ҳам олиб келадиган одам ҳам билмас экан ҳалолми йўқми сўраб суриштирмаганимиз учун гуноҳкор бўлиб қолмаймизми? Таъминотчига нима деб насиҳат берасиз мен ёшман ва оддий ишчиман гапимни тушунишларига ишончим комил эмас.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳалол ишлаб, ҳалол топиб, ҳалол енглар ва едиринглар. Шубҳали нарсалардан сақланинглар. Чунки ҳаромнинг иши ўта оғир. Усиз ҳам ҳаёт ўтаверади. Ҳадисда ҳаромдан ўсган гўшт дўзахга лойиқ дейилган. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 06:58 | Савол-жавоблар | 151 | Турли саволлар